 «Барселона» клуби футболчиларининг қилиғи учун «Хетафе» жамоасидан кечирим сўради
|
|
"Барселона" клуби Испания чемпионатининг 10-туридан ўрин олган "Хетафе"га қарши ўйиндан кейин футболчилари томонидан амалга оширилган иш учун кечирим сўради.
Ўшанда каталониялик бир қатор футболчилар ўйиндан кейин Хеллоуин байрамини нишонлаш мақсадида қўрқинчли ниқобларни тақиб олиб, матбуот анжумани бўлаётган залга бостириб киришганди. Ўша пайтда анжуманда мезбонлар ярим ҳимоячиси Виктор Фернандес журналистлар саволларига жавоб қайтараётганди.
"Барселона" клуби содир бўлган ишдан қаттиқ афсусда. Биз расмий равишда кечирим сўрамоқчимиз. Футболчиларимиз рақибларга ҳурмат билан муносабатда бўладилар. Улар билмаган ҳолда матбуот анжумани бўлаётган залга кириб қолганлар.
Жамоа "Хетафе" клубидан ва шахсан Виктор Фернандесдан кечирим сўрайди", - дейилади баёнотда.
|
Категория: Sport yangiliklari| Просмотров: 125
|