Биология ўқитувчиси талабаларга одам тузилишини ўргатишнинг ғаройиб усулини топди
Нидерландия мактабларидан бирида биология фанидан сабоқ берувчи Деби Хиркенс талабаларга мазкур фандан ўтиладиган мавзуларни эсда қолдиришнинг аъло даражадаги усулини ўйлаб топди. У ўз столи ёнида туриб, мушаклар ва органлар сурати туширилган кийимларини кийиб олади. Кийимларнинг олдинги қаватида эса суяклар акс эттирилган.
Ўқитувчининг айтишича, бундай ноёб ўқитиш усули мана шунга ўхшаш леггинс кийиб олган одамни кўриб қолганида пайдо бўлган.
Махсус кийимни интернет орқали излаган, директорнинг бу масаладаги ижобий фикрини олгач, уларни синфга олиб келган. Ўшандан бери талабалар яна қайси куни шундай дарс ўтилишига қизиқишмоқда.