Бу одам 62 йилдан бери тирноғини олмай, дунё рекордини янгилади
Танишинг, бу инсон Ҳиндистоннинг Махараштрасида яшовчи Шридхар Чиллал бўлади. Сиз нималардир билан шуғулланиб юрган пайтингиз бу жаноб тирноқ ўстириш билан банд бўлган.
У бу “фаолият”ини мактаб ўқитувчиси унинг дўстини цинган тирноғи учун уришганидан сўнг бошлаган. Ўқитувчи уларга ўзлари тирноқларини ўстиришни бошламасларидан тирноқнинг қадрига етмасликларини таъкидлаган.
Ҳаммаси мана шундан бошланган. 62 йил ҳам ўтди, энди Шридхар узун тирноқларнинг қадрини билади. Ўзининг бундай пардози сабаб у умр йўлдошини ҳам аранг топган, ишидан эса айрилган.
Аммо бу шунга арзийди, тўғрими? Ахир Чиллал тирноқ узунлиги бўйича дунё рекордини урди!