AirlineRatings.com сайти эконом-класс самолётларида энг яхши хизмат кўрсатувчи авиакомпаниялар рўйхатини эълон қилди.
Бу рўйхатдаги компаниялар самолётларида ўриндиқлар бир-биридан 78 сантиметрдан 86 сантиметргача масофада ўрнатилади, ўриндиқ суянчиғини 15 сантиметргача ётқизиш мумкин; бортда чипта нархига киритилган кўплаб ичимлик ва таомлар таклиф қилинади; рейс давомида кўнгилочар дастурлар ва қулайлик бағишловчи адёл ва ёстиқлар таклиф этилади.
Рўйхатга Американинг бирорта ҳам компанияси киритилмади. Рейтингдаги барча ўринлар Осиё ва Форс кўрфази авиакомпанияларига тегди.
Сайтнинг фикрича, эконом-классда узоқ парвоз қилиш учун энг яхши авиаташувчилар қуйидагилардир (алифбо тартибида).
1. “Air New Zealand”
Авиакомпания тунги рейсида овқатланиш, фильм кўриш ва мазза қилиб ухлаш мумкин.
AirlineRatings.com муҳаррирлари шундай ёзишади:
“Бу авиакомпания аксарият йўловчилар қаерга учишлари кераклигини эслатиб туради. Яна қаерда сизга оқшомги чойга қўшиб мевали салат ва қиёмли булочка беришади?”.
2. “Cathay Pacific”

“Cathay Pacific” — Гонконг компанияси бўлиб, Гонконгга учадиганлар учун жуда қулай.
“Boeing 777” эконом-класси салонларида ўриндиқлар орасидаги масофа 81 сантиметрни ташкил этади.
3. “Etihad”
“Etihad”нинг рейсларидаги эконом-класс самолётлари анча-мунча авиакомпанияларникидан яхши: “Авиакомпания уч хил асосий таом ва илиқ десертларни таклиф этади ва шу тарзда эконом-классни юқори даражага олиб чиқади”.
Нотўғри эшитмадингиз. Илиқ десерт. Эконом-классда.
4. “EVA Air”
Тайваннинг “EVA Air” компанияси ҳам юқори баҳоларга сазовор бўлиб келади.
Ушбу авиакомпанияга қарашли “Boeing 777” эконом-класси салонларида ўриндиқлар орасидаги масофа 84 сантиметрга тенг.
5. “Japan Airlines”

84 яхши, 86 эса янада яхши. “Japan Airlines” худди шуни таклиф этади.
“Эконом-классда мен фойдаланган энг яхши авиакомпания” деб ёзади SeatGuru сайтида фойдаланувчилардан бири. Унинг таъкидлашича, “Japan Airlines” самолётларидаги ўриндиқлар орасидаги масофа АҚШнинг “премиум-класс”идаги масофа билан тенг.
6. “Korean Air”
“Korean Air” аъло даражада сервис хизмати кўрсатади.
7. “Qantas”
Австралиянинг миллий авиакомпанияси парвоз давомида соф австралияча услубда олий хизматни таклиф этади.
8. “Qatar Airways”

“Qatar Airways” эконом-классларида жудаям кенг ўриндиқлар ўрнатилган.
9. “Singapore Airlines”
AirlineRatings.com сайтида шундай ёзишади: “Singapore Airlines” ўз олдига доимо юқори мақсадни қўяди. Тўйимли таомлар, парвоз давомидаги турли кўнгилочар дастурлар, буфетлар, юмшоқ ўриндиқлар, иссиқ адёллари билан бу авиакомпания бизнинг меҳримизни қозонган”.
10. “Thai Airways”
“Чиройли салон, тўйимли овқатлар, эътиборли хизмат ва рақобатбардош нархлар — бу авиакомпания самолётида парвозингиз қулай ўтишига доимо ишончингиз комил бўлади”, деб ёзишади AirlineRatings.com муҳаррирлари.