 Кореяликлар ёмғир пайтида кайфиятни кўтариш йўлини топишди
|
|
Жанубий кореялик дизайнерлар гуруҳи тинмай ёмғир ёғиб, теварак-атроф қоронғуликка бурканиб кайфиятга салбий таъсир қилишига қарши кураш йўлини топишди. Улар Сеул кўчаларига фақат сув текканида кўринадиган бўёқлар ёрдамида суратлар чизишди.
Улар ўз лойиҳаларини «Муссон лойиҳаси» деб аташди, чунки айнан муссонлар мавсумида Жанубий Кореяда сурункасига уч ҳафта давомида ёмғир ёғади. Эндиликда шаҳар аҳолиси рассомлар нималарни чизишганини кўриш учун сабрсизлик билан ёмғир ёғишини кутишмоқда.
|
Категория: Qiziqarli| Просмотров: 150
|