Лоланинг янги таронасига клип суратга олиш ишлари ниҳоясига етди.
Хонанда узоқ муддатли фаолияти давомидаги илк ҳаётий мусиқий трек ва видео яратилганини тан олди.
«Яраланган қанот» таронаси ноодатий тарихга эга. Таронанинг дунёга келиш тарихи бир қизга тегишли (унинг исмини илтимосига кўра ошкор қилмаймиз), у ўзининг ҳаётий кечинмалари ҳақида Лоланинг почтасига хат ёзди. Хатда акс этган ҳикоя аёл кўнглининг ҳавотирли ҳайқириғи эди. Аёл ҳамдардлиги Лолани ушбу хатга жавоб қайтаришга ундади. Қўшиқда алданган ёш қизнинг тақдири ётибди, ҳатто қўшиқ номи ҳам унинг сўзларидан олинган «Яраланган қанот билан, учар бир қизча».
Лола Сарвар ва Комилга ушбу таклиф билан мурожаат қилганида улар олдида у қадар осон бўлмаган вазифа турганини кўрди. Бир неча ой давомида йигитлар Лоланинг ушбу мусиқий треки устида ишлади.
Тарона тайёр бўлганида яна бир ғоя туғилди. Унга кўра, энди қўшиқ сценарийсини ҳам ҳаётий қилиб суратга олиш керак эди. Шу сабабдан клипнинг энг яхши клип сценарийси танлови эълон қилинди. Сценарийни аввал ҳеч қачон шоу-бизнесга алоқаси бўлмаган Алишер Жумабоев ёзди. Ижодий гуруҳ ва Лола уни бажонидил ўз жамоаларига қабул қилди.
Клип тақдимотига саноқли кунлар қолмоқда. Бизни кузатиб боринг!
Клип ижодкорлари:
Режиссер: Сарвар Азимов
Оператор: Беҳзод Пўлатов
Сценарист: Алишер Жумабоев
Қўшиқ матни: Сарвар ва Комил
Бош рол ижрочиси: Юлдуз Ражабова, Қаҳрамон Абдураҳимов, Жафар Кенжаев, Амалия Хуснитдинова
Картина рассоми – Шамсутдинов Баҳритдин
Либослар бўйича рассом – Нариман Григорян