 Луис Суарес фаолиятидаги 300-голни урди
|
|
"Барселона" клуби ҳужумчиси Луис Суарес Испания чемпионатининг 10-туридан ўрин олган учрашувда "Хетафе" жамоаси дарвозасига гол киритгани ҳақида хабар бериб ўтгандик.
Ушбу гол уругвайлик ҳужумчининг фаолиятидаги 300-гол бўлди.
Суарес "Барселона" таркибида жами 36та гол киритган. Уругвай терма жамоасидаги голлари сони эса 44тани ташкил қилади. "Ливерпул"да ўйнаб юрган вақтида у жами 82 марта рақиблар дарвозабонини ранжитган.
"Аякс"даги голлари сони эса 111та. "Гронинген" жамоасида 15та, "Насьонал"да эса 12та тўпга муаллифлик қилган.
|
Категория: Sport yangiliklari| Просмотров: 139
|