Фьордлар, музликлар ва қутб ёғдулари юрти бўлган Норвегия баҳодирларга хос ҳордиқ чиқаришни истайдиганлар учун манзур бўлади. Аёз, ўтиб бўлмас ўрмонлар, қаҳрли шимол иқлими — викинглар ва валькириялар ҳақидаги афсоналар бежизга бу ерда пайдо бўлмаган.
Норвегиянинг бой тарихи бутун мамлакат ҳудуди бўйлаб тарқалган, лекин бу юртнинг асосий диққатга сазовор томони – унинг табиатидир. Маҳаллий фьордлар сайёрамиздаги энг чиройли табиат масканлари ҳисобланади — худди ойнадек кўринувчи сувлар, баландлиги ва шакли юракни ҳаприқтирувчи қоялар, шаршаралар, маёқлар — табиатнинг бир мўъжизаси бошқаси билан алмашади, биз эса ҳайратдан оғзимизни очамиз холос. Бу ерда яна бир гўзал ҳодиса – шимол ёғдусини тез-тез кузатиш мумкин. Ва албатта, бутун мамлакат бўйлаб тарқалган мўъжазгина норвег қишлоқларидаги уйлар ва буғулар тўдаси ҳам сизни бефарқ қолдирмайди.
Хулласи калом, мабодо Норвегияга отланаётган бўлсангиз, ўзингиз билан фотоаппарат олишни унутманг.
Троллнинг тили — 350 метр баландликда Рингедалсватн кўли узра Скьеггедаль тоғидаги туртиб чиққан тош.

Норвег денгизида жойлашган Лофотен оролларида оқ тун.

Хаммерфест осмонидаги қутб ёғдуси.

Атлантика йўли.

«Етти опа-сингил» шаршараси, Румсдал округи.

Норвегларнинг миллий костюми.

Сторсезандет кўприги — қитъа ва Мёре-ог-Ромсдал губерниясидаги Аверой оролини боғлаб турувчи кўприк.

Норвегиянинг ғарбий соҳилида жойлашган Олесунн шаҳри.

Троллар зинаси — Норвегиянинг Вестланн ҳудудидаги тоғ тизмалари орасидан ўтган миллий сайёҳлик йўли.

Лодален водийси.

Кьераг — икки қоя орасига тиқилиб қолган нўхат кўринишидаги улкан тош.

Льюсе-фьорд устидаги улкан Прекестулен жарлиги.

Тромсё шаҳри манзараси.

Хьерунфьорд фьорди.

Лофотен оролларидаги бандаргоҳ.

Каннештайнен даврига тааллуқли тош.

Иннердал миллий парки.

Лофотен оролларидаги музлаган кўл ва шаршара.

Норвегиянинг Тромсё шаҳридаги арктик собор.

Уйқудаги аждар —Верёй ороли.

Хеллесой маёғи.

Норвегиядаги скамейкалар.
