 Моуринью кимларни ранжитган
|
|
“Челси” бош мураббийи Жозе Моуринью қаттиқ қўл ва ҳеч кимни аяб ўтирмайдиган мутахассис ҳисобланади.
Бу борада у футболга алоқадор таниқли шахсларни ҳам ранжитишга улгурган. Қуйида улар “маҳсус киши”дан қайси гаплари учун ранжиганини маълум қиламиз.
Арсен Венгер – Омадсиз мутахассис. Мен “Челси”да 8 йилда ҳеч нарсага эриша олмасам жамоадан кетиб қайтиб келмаган бўлардим.
Клаудиу Ранери – У Англияда 5 йил яшаб ҳам “Хайрли тонг” ёки “Хайрли кун” дейишни ўрганолмади.
Рафаэль Бенитес – У “Интер”да 6 ойда Европанинг энг яхши жамоасини барбод қилди.
Хосеп Гвардиола – Мен унинг Чемпионлар Лигасида ҳаққоний ғалаба қозонишини истардим.
Луис Суарес – Пеналти ишлаб олиш учун у ўзини бассейнга сакраётгандек тутади.
|
Категория: Sport yangiliklari| Просмотров: 184
|