
Хитойлик Киан Хонгуаннинг ҳаёти уч ёшлигида буткул ўзгариб кетди. Улкан юк машинаси ғилдираклари остида қолиб кетган қизалоқнинг оёқлари бутунлай кесиб ташланди. У тирик қолди...

Ота-онасида қимматбаҳо протез учун маблағ йўқ эди. Кианнинг бахтига бувиси бор экан, у баскетбол тўпини иккига бўлиб, унга неварасини киргизиб қўйди. Қўлларига эса ёғочдан дастача ясаб берди. Улар ёрдамида қизча ҳаракатлана бошлади.

"Гоҳида кесиб ташланган оёқларимда совуқликни ҳис қилгандек бўлиб, онамдан ботинкаларимни кийдириб қўйишни сўрар эдим,— хотирлайди Киан.— У ҳеч нарса демасдан, йиғларди холос. Кўз ёшлари юзимга томганида ҳаммасини тушуниб етардим. Мен ҳеч қачон ботинка, пайпоқ, юбка ва шим кия олмайман... Энди мен копток кийиб юраман".

Қишлоқда уни баскетболчи қиз деб аташа бошлашди. Хитой ОАВси ва интернет шарофати билан Кианнинг тарихи бутун мамлакатга тарқалди. Шундай қилиб 12 ёшга етганида қаҳрамонимиз замонавий протезларга эга бўлди. Орадан 9 йил ўтиб энди яна оёқлар пайдо бўлди.

Бироқ ҳаётидаги энг муҳим ҳодиса— унинг янги оёқлари Кианни қониқтирмас эди. У ҳар куни ногирон болалар учун мўлжалланган спорт тўгаракларига қатнай бошлади. "Мен бошқа болаларга қараганда кўпроқ ҳаракат қилишим керак эди,— дейди қиз.— Оёқларим йўқлиги учун чўкиб кетаверардим". Бироқ баскетболчи қиз таслим бўлмади. Икки йиллик тинимсиз машғулотлардан сўнг ногирон болалар ўртасида сузиш бўйича мамлакат чемпионатида ғолиб бўлди! Ўзининг биринчи олтин медали! Ҳозирда Киан кунига тўрт соатдан машқ қилмоқда, унинг мақсади Паралимпия ўйинларида ғолиб чиқиш.

20 ёшни қарши олган Кианда замонавий протезлар бўлса ҳам, у баскетбол коптогини ташлаб юбормаган. "У билан бассейндан чиқиб олиш осон"— дейди табассум билан.