Инсон мияси биз билмайдиган кўплаб сирларга эга. Қуйидаги маълумотлар орқали тафаккуримиз қандай ишлаши ҳақида оз бўлса-да хабардор бўласиз.
1. Бизда “эътибор сўқирлиги” бор
Қуйидаги видеороликни томоша қилинг. Оқ футболка кийган кишилар неча марта пас беришганини сананг. Роликни кўриб бўлгачгина мақоланинг давомини ўқинг.
Бу “эътибор сўқирлиги”га бир мисол. Гап шундаки, биз бирор-бир вазифага диққатимизни қаратган пайтимизда шундоққина “бурнимиз остида” юз бераётган воқеаларни сезмаймиз.
Юқоридаги мисолда горилла костюмини кийган киши ўйинчилар гуруҳи олдида тўхтаб, ўтиб кетади. Паслар сонини санаётган одам гориллани сезмайди. Горилла пайдо бўлганини сезганлар эса янада эътиборсизроқ бўладилар ва бошқа ўзгаришларни эътибордан четда қолдирадилар — масалан, пардалар ранги ўзгаради ва қизлардан бири кетади.
2. Биз бир вақтнинг ўзида фақат 3-4та нарсани эслаб қоламиз
“Сеҳрли 7 плюс/минус 2” қоидаси мавжуд бўлиб, бу қоидага кўра инсон бир вақтнинг ўзида 5—9 тадан ортиқ ахборот блокларини эслаб қололмайди. Ахборотнинг катта қисми қисқа муддатли хотирада 20-30 сония сақланиб туради, сўнгра уни уни қайта-қайта такрорлаб турмасак, тезда унутамиз.
Аксарият кишилар қисқа муддатга 7 тага яқин рақамни эслай олса-да, 10 та рақамни эслаш қийин. Биз бир вақтнинг ўзида 3-4та ахборот блокини эсда сақлай оламиз. Масалан, телефон рақами: рақамни ёдда сақлаб қолиш учун у бир нечта рақамли блокларга ажратилади.
3. Биз қизил ва кўк ранглар уйғунлигини ёмон қабул қиламиз
Бу ранглардан кўплаб мамлакатлар байроқларида фойдаланилса-да, қизил ва кўк ранглар биргаликда турганида биз уларни қийин қабул қиламиз.
Бу “хромостереопсис” деб аталувчи ҳодиса сабабли юз беради. Бу ҳодиса оқибатида айрим ранглар “олдинга чиқади”, айримлари эса йўқолади. Бу эса кўзни чарчатади. Бу ҳодиса қизил ва кўк, ҳамда қизил ва яшил ранглар уйғунлашганида кучлироқ юз беради.
4. Биз нарсаларни қабул қилаётганимиздан кўра бошқачароқ кўрамиз
Бошқа ҳарфларнинг ўрни алмаштирилса ҳам, сиз гапни ўқий оласиз. Бу инсон мияси ҳар бир ҳарфни эмас, бутун бир сўзни ўқигани учун юз беради. Мия сезги органларидан келаётган ахборотни доимий равишда қайта ишлайди ва сиз ахборотни (сўзни) қабул қилишингиз уни кўришингиздан (ўрни алмашган ҳарфлар) фарқ қилади.
5. Биз эътиборимизни фақатгина 10 дақиқа тутиб тура оламиз
Сиз ҳатто ўзингизни жудаям қизиқтирадиган мавзудаги йиғилишда қатнашаётган бўлсангиз ҳам бутун эътиборингизни нотиққа фақатгина 7-10 дақиқа қарата олишингиз мумкин.— 7-10 дақиқа. Шундан сўнг эътибор сусайишни бошлайди ва мавзуга бўлган эътиборингизни жамлаш учун танаффус қилишингизга тўғри келади.
6. Роҳатланишни ортга суриш қобилияти болаликдан пайдо бўлади
Ўз истакларингизни зудлик билан қондиришни ортга суриш қобилиятингиз эрта болаликдан шаклланади. Ёшлигида роҳатланишни ортга сура оладиганлар мактабда яхши ўқишади ва тушкунликдан тез чиқиб кетишади.
7. Биз вақтимизнинг 30 фоизини орузаларга сарфлаймиз
Хаёлан осмонларда учиб юришни ёқтирасизми? Психологларнинг айтишларича, биз ҳаммамиз камида 30 фоиз вақтимизни орзу қилишга сарфлаймиз. Айримлар эса бундан ҳам кўпроқ вақт хаёлот оламида сайр қилишади. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашларича, орзу қилишни ёқтирадиганлар одатда ихтирочи бўлишар ва турли муаммоларни осон ҳал қилишар экан.
8. Одат ўртача 66 кунда шаклланади
Одат қанчалик қийин бўлса, унинг мунтазам одатга айланишига шунча кўп вақт керак бўлади. Доимий равишда спорт билан шуғулланишни одат қилмоқчи бўлганлар тушлик пайтида мева ейишни одатга айлантиадиганларга нисбатан 1,5 баравар кўпроқ вақт сарфлашади.
9. Биз бўлажак ҳодисаларга нисбатан ҳаракатимизни ортиқча баҳолаймиз
Биз келажакни унчалик яхши била олмаймиз. Аниқроқ айтадиган бўлсак, биз яхшими-ёмонми бўлажак ҳодисаларга нисбатан қандай ҳаракат қилишимизни ортиқча баҳолаб юборамиз.
Тадқиқотлардан маълум бўлишича, одамлар яхши воқеалар, масалан, турмуш қуриш ёки лотереяда катта ютуққа эга бўлиш уларни янада бахтли қилиши мумкин, деб ҳисоблашади. Худди шу сингари нохуш воқеалар, масалан, ишидан айрилиш ёки бахтсиз ҳодиса бизни оғир аҳволга солиб қўяди. Аслида эса бу воқеалар биз кутган даражада бўлмаса ҳам.
10. Биз вазиятни эмас, бошқа одамни айблаймиз (ҳамда ўзимизни эмас, вазиятни айблаймиз)
Сиз билан учрашишга кеч қолиб келган киши билан бўлган воқеани эсланг. Сиз уни масъулиятсизликда айблагансиз. Худди ана шу одамнинг ўрнида ўзингиз кеч қолиб келган бўлганингизда, сиз айбни вазиятга ағдарган бўлардингиз (йўллар тирбанд).
Психологияда бу нарса бошқаларнинг ҳаракатини уларнинг шахсиятига боғлаш, ўз ҳаракатини эса ташқи омилларга (“бундан бошқа иложим йўқ эди”, “омадим келмади”) боғлаш билан изоҳланади.
Афсуски, нотўғри мулоҳаза юритишга мойиллигимизни билсак ҳам бундан воз кеча олмаймиз – бу мойиллик инсон туғилганидаёқ унинг қонига сингиган бўлади.
11. Дўстларимиз сони чегараланган
Сиз ижтимоий тармоқлардаги минглаб дўстларингиз билан мақтанишингиз мумкин, лекин аслида дўстларингиз сони анча оз. Психолог ва антропологлар “Данбар сони”ни аниқлашган, яъни инсонда яқин дўстлар сони 150тагача бўлиши мумкин.
12. Миямиз ухлаётган пайтимизда ҳам фаол ҳолатда бўлади
Ухлаб туш кўраётган пайтимизда миямиз кун бўйи олинган ахборотларни қайта ишлайди, қайси бирини эслаб қолиш, қайси бирини унутишни ҳал қилади. Имтиҳонга тайёрланаётганда яхшилаб китоб ўқиб, дарҳол ухлашга ётсангиз, миянгиз ахборотни мустаҳкам «жойлаб» олади.
13. Биз танлов имконияти аслидагидан кўра кўпроқ бўлишини хоҳлаймиз
Ҳар қандай супермаркетга кирсангиз, кўплаб турдаги маҳсулотларни кўрасиз, чунки одамларга “кенг танлов имконияти” керак.
Супермаркетда ўтказилган бир тадқиқотда тадқиқотчилар қатнашчиларга мураббонинг 6 хил турини, кейин эса 24 хил турини кўрсатишган. Одамлар 24 хил турдаги мураббо турган пештахта ёнида кўпроқ тўхтасаларда, 6 хил турдаги мураббо турган пештахтадаги мурабболардан наригисига нисбатан 6 марта кўпроқ сотиб олишган.
Бу шундай изоҳланади: биз кўп нарсани хоҳлаётгандек бўлсак-да, миямиз бир вақтнинг ўзида чекланган миқдордаги нарсаларни қабул қила олади.
14. Биз бирор нарса билан банд пайтимизда бахтлироқмиз
Тасаввур қилинг, сиз аэропортдасиз ва юкингизни олишингиз керак. Юк олинадиган жойгача 12 дақиқа вақтингиз кетади ва боришингиз билан юкингизни оласиз.
Энди яна худди шундай вазиятни тасаввур қилинг. Фақат бу вазиятда юк олинадиган жойгача 2 дақиқада етиб борасиз ва юкингизни 10 дақиқа кутасиз. Иккала вазиятда ҳам юкни олишингизга 12 дақиқа вақтингиз кетса-да, иккинчи вазиятда тоқатсизланасиз ва ўзингизни нохуш ҳис этасиз.
Инсонда фаол бўлиш учун сабаб бўлмаса, у ҳеч нарса қилмайди. Бу ҳолатда инсон кучини тежайди, лекин бекорчилик тоқатсизлик ва нохуш кайфият уйғотади.
15. Аксарият қарорларимизни ўйлаб ўтирмай қабул қиламиз
Бизга барча қарорларимизни яхшилаб ўйлаб қабул қилаётгандек туюлса-да, аслида кундалик қарорлар ўйланмасдан қабул қилинади.
Миямизга ҳар сонияда 11 миллион бирликдан ортиқ маълумот келади ва биз уларнинг ҳар бирини синчковлик билан текшириб ўтира олмаймиз.
16. Биз ўз хотираларимизни ўзгартирамиз
Биз хотираларимизни компьютер хотирасида сақланадиган видеолар сингари худди кичик “фильм”дек қабул қиламиз. Лекин бундай эмас.
Ҳар сафар бирор воқеани хотирлаганимизда уни ўзгартириб эслаймиз, чунки асаб толалари ҳар сафар турлича фаоллашади. Бунга кейинроқ содир бўлган воқеалар ва хотирадаги бўшлиқларни тўлдириш истаги таъсир кўрсатади.
Масалан, қариндошлар йиғинида кимлар бўлганини эслай олмайсиз, лекин холангиз одатда бундай йиғинларда қатнашгани боис у йиғинда қатнашмаган бўлса ҳам кейинчалик уни ҳам қатнашчи сифатида эслайсиз.
17. Биз бир вақтнинг ўзида бир нечта ишни бажара олмаймиз
Агар бир вақтнинг ўзида бир нечта ишни бемалол уддалайман деб ўйласангиз, адашасиз. Олимлар биз бирданига 2-3та ишни бажара олмаслигимизни исботлашган.
Албатта, биз йўл юриш жараёнида дўстимиз билан гаплашиб кетишимиз мумкин, лекин миямизнинг эътибори ўша лаҳзада ягона вазифани бажаришга қаратилган бўлади. Гап шундаки, биз бир вақтнинг ўзида иккита турли нарса ҳақида ўйлай олмаймиз.
Бунга 11 сентябрь билан боғлиқ воқеалар мисол бўла олади. Психологлар террорчилик ҳаракатларидан уч йил ўтгач ўша воқеа иштирокчиларидан ўша куни қаерда бўлишганини ва нималар билан машғул бўлишганлигини батафсил айтиб беришларини сўрашган.
Сўралганларнинг 90 фоизи уч йил олдинги кўрсатмаларидан бошқачароқ кўрсатма беришди. Ўша воқеа юз берган пайтда улар қаерда бўлишгани ва нима билан машғул бўлганликларини батафсил айтиб беришди. Муаммо шундаки, улар айтган сўзлар олдин айтган сўзлари билан тўғри келмади.