Европа Чемпионлар лигаси мусобақасининг гуруҳ босқич 4-туридан ўрин олган “Реал” ҳамда "ПСЖ" клублари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди.
Унда 1:0 ҳисоби қайд этилиб, мадридликларнинг ғалабаси билан якунланди.
Биринчи бўлимнинг 35-дақиқасида Начо томонидан киритилган гол, якунда мадридликларга ғалабани тақдим этди. Чунки, учрашувнинг қолган қисмида дарвозалар дахлсиз қолди.
Айтиш жоизки, Начо эндигина Марселонинг ўрнига заҳирадан майдонга тушганди.
“Реал” “Сантьяго Бернабеу”да “ПСЖ“ни мағлубиятга учратди ва уч очкога эга бўлди.
Европа Чемпионлар лигаси, 4-тур
Реал Мадрид Испания – ПСЖ Франция 1:0 (1:0, 0:0)
Гол: 1:0 – 35 Начо.
Реал Мадрид – Навас, Варан, Марсело (Начо, 33), Данило, Рамос, Модрич, Каземиро, Иско (Ковачич, 82), Кроос, Хесе (Васкес, 63), Роналду.
ПСЖ – Трапп, Тиаго Силва, Максвелл, Орье, Давид Луиз, Верратти (Рабьо, 17), Мотта, Матюиди (Лукас, 75), Ди Мария, Кавани, Иброҳимович.
Огоҳлантиришлар: Орье (45), Давид Луиз (67), Каземиро (88), Навас (90).