 «Реал» ўз майдонида «Лас-Пальмас»ни мағлубиятга учратди
|
|
Испания чемпионатининг 10-туридан ўрин олган "Реал" Мадрид ҳамда "Лас-Пальмас" клублари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди. Унда 3:1 ҳисоби қайд этилиб, мадридликларнинг ғалабаси билан якунланди.
Дастлаб, ҳисобни 4-дақиқада Иско очди. Орадан 10 дақиқа ўтиб, Криштиану Роналду иккинчи голга муаллифилик қилди. лекин, кўп ўтмай Сантана жавоб голни уришга эришди. Хесе 43-дақиқада ғалаба тўпини дарвозага йўллади.
Аслида, барчаси биринчи бўлимда ҳал бўлиб улгурганди, мазкур устунлик иккинчи бўлимда ҳам сақланиб қолди.
Шу тариқа "Реал" муҳим уч очкони қўлга киритди.
Испания чемпионати, 10-тур
Реал Мадрид – Лас-Пальмас 3:1
Голлар: 1:0 – 4 Иско, 2:0 – 14 Роналду, 2:1 – 38 Сантана, 3:1 – 43 Хесе.
Реал Мадрид – Касилья, Начо, Марсело, Данило, Варан, Каземиро, Модрич (Васкес, 46), Иско, Кроос, Хесе (Маркос Льоренте, 80), Роналду.
Лас-Пальмас – Варас, Гарридо, Бигас, Артилес, Симон, Сантана (Домингес, 64), Гомес, Меса, Эль-Жар (Алеман, 68), Виера, да Силва (Араухо, 80).
Огоҳлантиришлар: Сантана (30), Гомес (51).
|
Категория: Sport yangiliklari| Просмотров: 115
|