Европада шундай шаҳарлар борки, улар саёҳат қилиш учун пойтахт шаҳарларидан қолишмайди. Лекин ҳамма ҳам бу шаҳарлар ҳақида эшитмаган.
Бахарах. Германия

Бир пайтлар Виктор Гюго бу шаҳарчани “дунёдаги энг мафтункор шаҳар” деб атаганди ва ҳозир ҳам бу фикрга қўшилиш мумкин. Машҳур ёзувчи яшаган даврдан буён ҳам бу ерда кўп нарса ўзгармаган, шаҳарчада ўрта асрлар нафаси кезади. Бу ерга ташриф буюрган сайёҳлар қадимий уйларни томоша қилишдан ташқари, анъанавий немис сосискалари ва шаҳарчанинг ташриф варақасига айланган маҳаллий винодан тотиб кўриш имкониятига ҳам эга бўладилар.
Манарола. Италия

Италияга борган сайёҳ, албатта, мамлакат шимолига йўл олиб, қоялар орасида жойлашган ва ерости йўллари билан боғланган бешта маскандан иборат Чинкве-Терре миллий паркига бориши лозим.Манарола — улар орасидаги энг манзарали шаҳарча. Ранг-баранг уйлар бевосита тоғларга қурилган. Шаҳарча узумзорлар билан ўралган. Бу ерда қайиқни ижарага олиб, денгиз бўйлаб саёҳат қилиш мумкин. Денгиздан шаҳарчанинг жозибаси янада яққол намоён бўлади.
Оденсе. Дания

Барча халқлар ва даврларнинг энг яхши эртакчиси Ганс Христиан Андерсен фақат мана шундай эртакнамо шаҳарчада дунёга келиши мумкин эди. У ўз асарларида айнан болалиги кечган Оденсе шаҳарчасини тасвирлаган бўлса не ажаб. Кичик уйлар, тор кўчалар ва ўрта асрларга мансуб қалъалар — гўёки ҳозир муюлишдан чўпон бола ва мўри тозаловчи чиқиб келадигандек таассурот уйғонади кишида. Оденсе шаҳрида машҳур ёзувчининг уй-музейи, Ганс Христиан Андерсен боғи ҳамда Нюборг ва Эгесков қалъалари жойлашган.
Гент. Бельгия

Европаликлар орасида таниқли, лекин бошқалар учун нотаниш бўлган Гент шаҳарчасини бемалол Бельгиянинг Венецияси деб аташ мумкин. Лис дарёсининг ирмоқлари бутун шаҳарча ичидан оқиб ўтади. Гентда XVI асрда қурилган иморатларга ҳам кўзингиз тушади.
Альбаррасин. Испания

Бежизга бу шаҳарча Испаниянинг миллий бойлиги ва мамлакатнинг энг чиройли шаҳри деб