 Сеск Фабрегас: Суарес билан бирга «Барселона»да ўйнаган бўлардим
|
|
"Челси" ярим ҳимоячиси Сеск Фабрегас "Барселона" ҳужумчиси Луис Суарес билан бир жамоада ўйнашни исташини айтди.
"Барселона"да фантастик футболчилар жам бўлган. Ҳужумкор учлик мунтазам равишда ўйин тақдирини ҳал қилмоқда. Гарчи Лео Месси жароҳат олган бўлсада, Неймар анча кучайди, Суарес эса... Мен у билан бирга "Барселона"да бирга ўйнашни истаган бўлардим, чунки бу ҳужумчи билан бир биримизни феноменал тарзда тушунган бўлардик.
Албатта мен "Барселона"ни кузатиб бормоқдаман. 21 ноябрда класико баҳси бўлиб ўтади ва у футболдаги энг яхши ўйиндир. "Барселона"дан кетганимга бир ярим йил бўлди ва мен 7 та класикони ўтказиб юбордим", - дейди Фабрегас.
|
Категория: Sport yangiliklari| Просмотров: 104
|