Хонани қандай қилиб тез ва самарали тозалашни меҳмонхона оқсочларидан кўра яхши биладиган киши бўлмаса керак, чаманда.
Улар тозакорликнинг ўнлаб усулларини билишади ва уйимизни осонлик билан тартибга келтиришимиз учун ўз маслаҳатларини аяшмайди. Улар тавсия қилган бир нечта усулларни бир кўриб чиқсак!
Дастлаб, улар ҳамма ортиқча нарсаларни йиғиштириб қўйишади

Блумингтондаги Радиссон Блу Малл меҳмонхонасининг тозалаш ишлари бўйича менежери Мария Стикни тозалашни бемалол бошлаш учун хонадан, даставвал, ахлат ва ифлос чойшабларни олиб чиқишни афзал кўради. У ҳамма ахлатни қопга солади, мижоз хонада қолдирган чойшаблар, сочиқ ва бошқа ортиқча нарсаларни йиғади. Ювиниш хонасидаги барча косметика воситалари мавжуд идишларни ҳам олади. “Бу усул шунчаки буюмлар атрофидаги чангларни артишдек камчиликдан халос бўлишга ёрдам беради”, - дейди у.
Улар чангларни артишда микрофибрани афзал кўришади
Чангларни самарали тозалаш сири тўғри танланган матода яширинган. Микрофибра – чангларни артиш учун энг тўғри танланган матодир. Агар сизда бундай газлама бўлмаса, унда 100% пахтадан ишланган матодан фойдаланинг. Бунда сизга эски болалар кийимлари, футболка ёки бўлмаса хизматини ўтаб бўлган чойшаб ҳам ёрдам бериши мумкин. Бу йўлда пахмоқ сочиқлар ёки полиэстердан фойдаланмасликка ҳаракат қилинг. Улар кўпроқ чанг ҳосил қилиши мумкин.
Улар пардаларни мунтазам тозалашади

Парда чанглари хонада узоқ вақт давомида айланиб юриши мумкин. “Пардаларни чангдан халос қилишнинг энг яхши йўли уларни ҳўл ёки қуруқ сочиқ билан “савалаш”дир, - таъкидлайди Мария Стикни, – Ўрта ҳажмдаги сочиқни олинг. Зарба кучли бўлиши учун сочиқ оғир бўлиши, аммо у қўлингизни чарчатиб ҳам юбормаслиги лозим. Сочиқни ўранг ва пардаларни “саваланг”. Барча чанг полга тушсин, сўнгра уларни чангютгичда тозалаб олинг”.
Улар швабра билан артишдан олдин полни чангютгичда тозалаб олишади
Полни артишдан олдин уни ҳамиша супиринг ёки чангютгичда тозаланг. “Ахир сиз нам соч ва кирларни полда юришини истамайсизку – уларни кеткизиш жуда мушкул, - дейди Стикни. ‒ Полни ювишни хонанинг энг узоқ бурчагидан бошлаб, эшикка қараб ҳаракатланинг”.
Улар ювиниш хонасини энг охирда тозалашади
Тозалаш ишларини бактерияларни ташимаслик учун улар доимо кўп учрайдиган ювиниш хонасидан эмас, балки ётоқхонадан бошлаган маъқул.
Улар тозалаш воситалари таъсир қилиши учун вақт кераклигини билишади
Тозалаш воситалари сизнинг ўрнингизга ишласин. “Ювиниш хонаси ва ҳожатхона деворларига тозалаш воситаларини сеепинг ва уларни бир неча дақиқага қолдиринг, - дейди Стикни. ‒ Бу вақтни ойналар, дераза ва хонадаги бошқа нарсаларни озода қилишга сарфланг. Воситаларнинг таъсир қилишини кутсангиз кам куч сарфлайсиз, кир ҳам осонлик билан ўз жойидан кўчади”.
Улар чанюткичдан биздек фойдаланишмайди
Биз тозалашни уй тўридан бошлаб, эшикка қараб тугатсак, улар, аввал хонанинг энг кўп фойдаланиладиган қисмини тозалаб, сўнгра худди бизнинг ҳаракатларимизни такрорлашади. Шунда хонанинг ёки гиламнинг кир йиғилган ифлос ерлари икки маротаба тозаланган бўлади.
Улар тозалашда сиркадан фойдаланишади

“Сиз балки меҳмонхона тозалаш ишларида қандайдир бир сирли қуролдан фойдаланишади, деб ўйларсиз?! Аммо ундай эмас, ҳамма гапн сиз-у биз билган оқ сирка ва сувда, - дейди Стикни. ‒ У кўплаб доғларни кетказишга қодир, ҳатто бошқа тозалаш воситалари қолдирган изни ҳам. Су сепгичнинг тўртдан бир қисмини цирка ҳамда тўртдан уч қисмини сув билан тўлдиринг ва ишга киришинг”.
Уларнинг чўнтагида ҳамиша тиш чўткаси топилади
Тўғри, сиз уйингизнинг ҳар сантиметрини майда тиш чўткаси билан тозаламайсиз, аммо Стикни тозакорлик ишларида вақти-вақти билан ундан фойдаланиб туради. “Менда турли хил ҳажмдаги чўткалар бор, улар билан исталган бурчанки, ҳатто ваннанинг майда тешикларини ҳам тозалаш мумкин”.
Уларнинг асбоб-анжомлари ҳамиша ишга шай
Оқсочлар ишлари учун зарур бўлган ўз асбоб-анжомлари қулай иш аравачасида сақлашади. Улардан намуна олиб, ўзингиз учун шундай қулай воситани яшаб олишингиз мумкин. Бироқ пластик идиш ёки чекални олинг ва унга тозалаш воситаларингиз, чўткалар ва латталарни солиб қўйинг. “Ҳамма нарса бир жойда ёки бир идишда сақланса, бу иш вақтининг қисқаришига олиб келади, - дейди Андерсон. ‒ Иложи бўлса тозалаш учун керак бўлган нарсаларнинг ҳаммасини ювиниш хонасида сақланг, шунда керакли буюмни топиш сизга қийинчилик туғдирмайди”.